кофир эдилар. Ва Бобилдаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларга эргашадилар.— Ҳолбуки, у фаришталар: «Биз фақатгина фитнамиз (яъни одамларни алдаб имтиҳон қилиш учун юборилганмиз), бас, (биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма», демасдан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар.— Ва ўшалардан (Ҳорут ва Морутдан) эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсалар ўрганадилар. (Лекин) улар (яҳудийлар) Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар. Ва ҳеч фойдасиз, билҳакс зарарли нарсаларни ўрганадилар. Ахир (Аллоҳнинг китоби ўрнига сеҳрни) алмашган кимсаларга Охиратда ҳеч қандай насиба йўқ эканини билган эдилар-ку. Жонларини нақадар ёмон нарсага (яъни Охиратдаги маҳрумликка) сотганларини билсалар эди. 103. Агар улар имонга келиб Аллоҳдан қўрқсалар, Аллоҳ тарафидан бўладиган савоб албатта яхшироқ бўлишини билсалар эди“. [2:101-103]
1- Яҳудлар Пайғамбар с.а.в.га қарши боришиб, у киши билан ҳужжатлашишганда Тавротга таянишарди. У кишидан руҳ, Каҳф аҳли, Зулқарнайн ва бошқалар ҳақида сўрашарди. Пайғамбар с.а.в. Аллоҳ Қуръонда нимани ваҳи қилган бўлса, ўша билан жавоб берардилар. Бундан ташқари уларнинг зонийни тошбўрон қилиш ва Пайғамбар с.а.в.нинг белгилари каби мавзуларни ўзгартириб юборганларини ҳам фош этарди. Пайғамбар с.а.в.нинг келишлари ўша Тавротдаги хабарнинг тасдиғи эди. Ҳужжатлашишда Тавротга таяниш уларнинг ичидаги мақсадни ҳосил қилмагач, ундан юз ўгириб, уни ортларига отиб юбора қолдилар.
كَأَنَّهُمْ لاَ يَعْلَمُونَ
2- Аллоҳ Таоло Пайғамбар с.а.в.га Сулаймон а.с.нинг пайғамбарлиги ҳақидаги хабарни нозил қилди.
إِنَّا أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ كَمَا أَوْحَيْنَا إِلَى نُوحٍ وَالنَّبِيِّينَ مِن بَعْدِهِ وَأَوْحَيْنَا إِلَى إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ وَالأَسْبَاطِ وَعِيسَى وَأَيُّوبَ وَيُونُسَ وَهَارُونَ وَسُلَيْمَانَ وَآتَيْنَا دَاوُودَ زَبُوراً
155-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204
|